Қаршидаги 1-сонли руҳий-асаб касалликлари шифохонасида ёнғин содир бўлди. Бир бемор куйиш жароҳатини олган.
25 декабрь куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги касалхонада ёнғин чиқди. Бу ҳақда Халқ сўзи Online ИИВ матбуот хизматига таяниб хабар қилди.
Маълум қилинишича, 1-сонли руҳий-асаб касалликлари шифохонасининг 2-қаватида ёнғин содир бўлган.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин шифокорлар томонидан ўчирилди. Оқибатда 2-қаватнинг 2 кв.м. майдони ёниб зарар кўрган ва шу шифохона даволанаётган Р. С. куйиш жароҳатини олган.
Суриштирув натижасида ёнғинга электр иситиш печи устига кийим-кечакларни қуритиш учун илиб қўйилгани сабаб бўлгани аниқланган.
Manba: gazeta.uz