Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Қаршида йўловчилар самолёт бортида қолиб кетди (видео)

Қаршида йўловчилар самолёт бортида қолиб кетди (видео)

Ижтимоий тармоқларда “Москва-Қарши-Москва” йўналиши бўйича парвознинг кечиккани сабаб йўловчилар бир ярим соатдан ортиқ вақт давомида самолётдан чиқмай кутишга мажбур бўлгани, авиасалон иссқилигидан айрим йигитлар устки кийимларини ечиб олгани акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича, авиапарвоз Россиянинг Royal Flight авиакомпанияси томонидан амалга оширилган. Йўловчилар бортга чиқарилгандан кейин самолёт двигателлари ишламай қолган. Бунга эса ҳаво ҳароратининг 44 даражадан юқори бўлиши сабаб бўлгани таъкидланмоқда.

Узоқ муддатли кутишдан сўнг, рейсни тунги вақтда амалга ошириш қарори қабул қилиниб, йўловчилар бортни тарк этишган.

Самолёт бугун, 6 июнь куни соат 04:54 да Москвага учган. Аслида эса рейс 5 июнь куни соат 15:30 да жўнаши режалаштирилган эди.

Киритилди: 22:18 06.06.2021. Ўқилди: 3248 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!