Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Н ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар тарқалган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 19 январь куни Қарши шаҳрида яшаган 38 ёшли Н.Н. Қарши шаҳар, “Ойдин” маҳалла фуқаролар йиғини, Жайхун кўчасида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчасида ўзини ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган.
Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.