2024 йил 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 37,2 млн нафарни ташкил этиб, улардан 15 млн 89 минг нафари (41 фоизи) иқтисодий фаол яъни, меҳнат қилишга тайёр аҳоли ҳисобланади.
Бандлик вазирлиги маълумотларига кўра, шундан, 14 млн 213 минг нафари (94 фоизи) иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат қилмоқда.
Хусусан:
Шунингдек, бугунги кунда республика бўйича 876 минг нафар ишга жойлашишга муҳтож аҳоли мавжуд (йил бошида 1 024 минг нафар).
«Меҳнатга лаёқатли аҳоли ўртасида ишсизлик даражаси йил бошига нисбатан 1 фоиз пунктга ёки 6,8 фоиздан 5,8 фоизга камайди», – дейилади вазирлик маълумотида.