Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

«Қариқиз» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди

«Қариқиз» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди

Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Қариқиз» фильми 27 август куни Миллий кино санъати саройида премьера қилинди.

Фильм ҳаётда ўз йўлини излаётган бўлажак шифокорнинг ҳаётий синовлари ҳақида ҳикоя қилади. Бош қаҳрамон турмушга чиқиш ва ўқишни давом эттириш орасидаги муҳим танловни амалга оширади ва бу танлов ўзини оқлайди.

«Қариқиз» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди

Фильмда бош ролни Айсанем Юсупова ўйнаган, шунингдек, Саида Раметова, Машҳура Зулфиқорова, Толиб Мўминов, Отабек Ҳақбердиев, Беҳруз Тохиров, Саида Саидбекова каби актёр ва актрисалар роль ижро қилган.

«Қариқиз» фильмининг катта премьераси бўлиб ўтди

Мазкур картина Кинематография агентлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида суратга олинган. Сценарий муаллифи ва продюсер Нилуфар Худойбердиева, режиссёр Илҳом Муҳаммадиброҳимов, оператор Музаффар Юсупов ҳисобланади.

Киритилди: 14:28 28.08.2024. Ўқилди: 1306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!