Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

"Қамчиқ" довонида юк машинаси ёнғин чиқди

"Қамчиқ" довонида юк машинаси ёнғин чиқди

Бугун, 2 июль куни соат 20:55 да "Қамчиқ" махсус қидирув, ёнғин қутқарув бошқармасига довондан ўтган А-373 Тошкент-Ўш автомобиль йўлининг “Водий-Тошкент” йўналишида ҳаракатланган "IVECO" русумли юк машинасида ёнғин бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан "Қамчиқ" махсус қидирув ёнғин қутқарув бошқармасининг ёнғин-қутқарув экипажлари соат 20:57 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 21:00 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда "Қамчиқ" довонида автомобилларнинг икки томонлама ҳаракати давом этмоқда, децилади хабарда.

Киритилди: 21:55 02.07.2025. Ўқилди: 468 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!