Жорий йилнинг 9 октябрь куни соат 07:30 ларда Наманган вилояти ҳудудидан ўтган А-373 "Тошкент-Ўш" автомобиль йўлида, Қамчиқ довонида ҳайдовчи, 1983 йилда туғилган К.Р. "MAN" русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, 234-километрга етган вақтда бошқарувни йўқотган ва транспорт воситаси қарама-қарши оқимни ажратувчи тўсиққа урилган.
ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.
Воқеа жойида ФВБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчига ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда қўшимча суриштирувлар олиб борилмоқда.