Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Қаҳва коронавируснинг олдини олади — олимлар

Қаҳва коронавируснинг олдини олади — олимлар

Aмерика шимоли-ғарбий университети олимлари қаҳванинг фойдали хусусиятини аниқлашди. WION нашрининг ёзишича, тадқиқотчилар ушбу тетиклантирувчи ичимликдан кунига бир стакан ичиш коронавирус билан касалланиш эҳтимолини камайтириши мумкинлигини айтишди.

Хусусан, олимларнинг хулосасига кўра, кунига бир ёки бир нечта чашка қаҳва ичадиган одамларда умуман қаҳва ичмайдиганларга нисбатан коронавирус юқиш эҳтимоли 10 фоизга кам.

Бундан ташқари, улар қаҳва ичадиган кекса одамларда пневмония ривожланиш хавфи камлигини пайқашди.

Киритилди: 10:44 13.07.2021. Ўқилди: 3324 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!