Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

“Қаерда Қуръон ўқишни Грециядан сўраб ўтирмаймиз”

“Қаерда Қуръон ўқишни Грециядан сўраб ўтирмаймиз”

Туркия ташқи ишлар вазири 24 TV телеканалига берган интервьюсида Грециянинг “Ая София” музейида Қуръон ўқилиши ҳақидаги танқидларига жавоб қайтарди.

Туркия Республикасида қаерда азон чақирилиши ёки Қуръон тиловат қилинишини кимлардандир сўраймизми? Туркияга бу борада ақл ўргатадиган энг охирги давлат – бу Греция. Европада масжиди йўқ ягона пойтахт Афина ҳисобланади. “Ая София” Туркиянинг мулки ва фатҳ этилган”, – деди вазир.

29 май куни Истанбул фатҳининг 567 йиллиги муносабат билан «Ая София»да «Фатҳ» сураси ўқилган эди. Греция ташқи ишлар вазирлиги баёнот тарқатиб, буни танқид қилди. Баёнотда айтилишича, “Ая София”даги тиловат бутун дунёдаги насронийларнинг диний ҳисларига зиддир. Шунингдек, Греция “Ая София”да Қуръон ўқилишини обиданинг характерини ўзгартиришга уриниш деб баҳолади.

«Ая София» 532-537 йилларда император Юстиниан буйруғига биноан барпо этилган. 1453 йилда Султон Меҳмет Истанбулни фатҳ этганидан кейин масжидга, 1935 йилда эса музейга айлантирилган.

Киритилди: 20:00 05.06.2020. Ўқилди: 3950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!