Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
“Бу жуда муҳим ташриф бўлади: бу ШҲТ саммити ва Россия-Ўзбекистон олий даражадаги икки томонлама алоқалари ва саммит иштирокчилари билан қатор икки томонлама мулоқотлар, шунингдек, бир қатор бошқа учрашув ва тадбирлар”, — деди Песков.