Россия президенти Владимир Путиннинг ўлими Украина учун фойдали эмас. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Aлексей Aрестович айтиб ўтди.
"Биз учун энг яхши вариант — Путин яна бир муддат яшасин. Россия эса санкциялар билан шунчаки синдирилди", деди у.
Украина учун энг ёмон вариант, Aрестовичнинг фикрича, мухолифатчи Aлексей Навалнийнинг қамоқдан озод этилиши ёки бошқа бир мухолифат етакчисининг кўтарилишидир.
"Бу Путиннинг ўлими ёки ҳокимиятдан кетганидан кейин ҳам мумкин бўлади. Улар ҳақиқатан ҳам ҳақиқий парламентаризмни йўлга қўйишади, бир нечта сиёсий партиялар бўлади. Улар Ғарб билан ҳақиқатан ҳам келишиб олишади. Ғарб келишувга интиляпти. Санксиялар олиб ташланади", - деди Aрестович.