Бугун 1 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Путиннинг Си Цзиньпин билан учрашувда билдирган фикрлари

A A A
Путиннинг Си Цзиньпин билан учрашувда билдирган фикрлари

Россия ва Хитой етакчилари музокаралар якунида “Шериклик ва стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги” баёнотни имзолашди.

Путиннинг Си Цзиньпин билан учрашувда билдирган фикрлари:

◾️ Россия Федерацияси ва Хитой ўртасидаги барча тўловларнинг 90 фоизи рубль ва юанда амалга оширилмоқда, тўловларнинг миллий валюталарга ўтказилиши савдо айланмаларининг кенгайишига туртки бўлди;

◾️ Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳеч кимга қарши қаратилмаган;

◾️ Москва ва Пекин дунёда демократия ва тартиб тамойилларини биргаликда ҳимоя қилади.

ХХР етакчисининг музокара давомидаги асосий баёнотлари:

◾️ Бу сизнинг янги президентлик муддати бошланганидан буён биринчи хорижий ташрифингиз бўлиб, шахсан сиз ва Россия ҳукумати Хитой-Россия муносабатларига қаратилаётган эътиборнинг ишончли далилидир. Биз буни қадрлаймиз;

◾️ Россия Федерацияси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги муносабатлар ҳурмат, ишонч, дўстлик ва ўзаро манфаатдорлик билан ажралиб турадиган йирик давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик стандарти ҳисобланади;

◾️ Хитой доимо Россия билан яхши қўшни, ишончли дўст ва ишончли шерик бўлиш ниятида.

Киритилди: 11:27 16.05.2024. Ўқилди: 2060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!