Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг айтишича, у Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг соғлиғи ҳақида маълумотга эга эмас, аммо у тафсилотларни, албатта, билиб олади.
"Афсуски, менда ҳеч қандай маълумот йўқ, мен унинг соғлиғи ҳақида ҳеч нарса билмайман, лекин, албатта, бохабар бўламан", — деди Песков.
Қодировнинг соғлиғи ҳақида қандайдир расмий баёнот беришини сўрашганида, Песков: "Биз бу масалага қайтамиз", — дея жавоб қайтарди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.