Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путиннинг Иккинчи Жаҳон урушига оид мақоласи танқид остида қолди

A A A
Путиннинг Иккинчи Жаҳон урушига оид мақоласи танқид остида қолди

Иккинчи Жаҳон уруши литваликларнинг ва бутун Европа халқларининг тақдирини ўзгартирди, шунинг учун Литва Россия Президенти Владимир Путиннинг "Буюк Ғалабанинг 75 йиллиги: тарих ва келажак олдида умумий жавобгарлик" мақоласини нейтрал ҳолда қабул қила олмайди.

Литва Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор елчиси Эйтвидас Баярунас бу ҳақда "Эхо Москва" радиосида гапириб, унинг дипломатик мақоми шарҳлаш имкониятларини чеклашини таъкидлади.

Шу билан бирга, элчи қийин ҳарбий давр кўплаб давлатлар учун катта йўқотишларни англатишини, шунинг учун тарих билан тарихчилар шуғулланиши кераклигини айтиб ўтди.

“Дипломат, Литванинг расмий вакили учун сиз жойлашган мамлакат президентининг мақоласи хусусида бирон-бир сўз айтиш қийин. Aлбатта, сиёсатчилар баёнот беришади — бу сиёсатчиларнинг иши», — деди у.

Баярунаснинг сўзларига кўра, литваликларнинг қатл этилиши ва Сибирга депортацияси фонида Литва халқининг СССР таркибига ўз ихтиёри билан киргани ҳақидаги фикрларга хотиржам қараб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, 19 июнь куни Латвия ва Эстонияда Путиннинг мақоласини танқид қилишганди. Мақолада Путин Иккинчи Жаҳон урушининг сабаблари ҳақида гапирган эди. Мақолада Болтиқбўйи давлатларининг (Литва, Латвия ва Эстония) СССРга қўшилиши "сайланган ҳокимиятларнинг розилиги билан" ва ўша даврдаги халқаро ва давлат қонунларига мувофиқ амалга оширилганлиги айтилган.

Киритилди: 14:02 23.06.2020. Ўқилди: 3307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда