Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путиннинг даромади йил ичида қанчага ошди?

Путиннинг даромади йил ичида қанчага ошди?

2019 йилда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин 9,7 миллион рубль ишлаб топган, деб хабар қилинади Кремлнинг расмий сайтида. Бу – 133 минг доллар атрофидаги сумма.

Россия президентининг 2018 йилги даромадлари 8,6 миллион рублни ташкил этган эди.

Декларацияга кўра, Путиннинг эгалигида умумий майдони 77 кв.м бўлган квартира ва гараж, фойдаланувида эса майдони 153,7 кв.м ҳамда 18 квадрат метр машина жойи бўлган яна битта квартира мавжуд.

Россия етакчисининг иккита автомобили бор — ГАЗ-М21 ва «Нива», шунингдек «Скиф» тиркамаси ҳам.

2010 йилдан 2020 йилнинг январигача Федерал солиқ хизматини бошқарган айни пайтдаги Россия бош вазири Михаил Мишустин 2019 йилда 18,2 миллион (2018 йилда — 18,9 миллион) рубль ишлаб топган.

Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари ва собиқ бош вазир Дмитрий Медведев 2019 йилда 11 миллиондан ортиқ даромадини декларацияга киритган. У 2018 йилда 9,9 миллион рубль ишлаб топган эди.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ўтган йили 14,6 миллион рубль ишлаб топган, унинг рафиқаси Татьяна Навка эса 235,9 миллион рублдан ортиқ.

Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенконинг ўтган йилги даромади 16,7 миллион рублни ташкил этган бўлса, Давлат думаси спикери Вячеслав Володин — 100,2 миллион, ТИВ раҳбари Сергей Лавров — қарийб 8,5 миллион, Мудофаа вазири Сергей Шойгу — 12,6 миллион, ИИВ раҳбари Владимир Колокольцев эса — 12,8 миллион рубл даромад олган.

Киритилди: 14:32 15.08.2020. Ўқилди: 2840 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!