Путин Россия-Ҳиндистон форумида иштирок этиш учун 5 декабр куни Ҳиндистонга ташриф буюради.
Маълумот Росконгресс сайтида эълон қилинган.
Хабарда таъкидланишича, Путиннинг ташрифи мақсадларидан бири Россия-Ҳиндистон форумида иштирок этиш бўлиб, унда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг турли соҳаларига бағишланган панел муҳокамалари ўтказилади.