Россия президенти Владимир Путин Россия Федерациясидан сиёсий бошпана олган Сурия президенти Башар ал-Ассад билан учрашиш ниятида.
Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков брифингда маълум қилди.
“Президент тўғридан-тўғри мулоқот чоғида Асад билан учрашмоқчи эканлигини таъкидлади. Лекин, ростини айтсам, қачон учрашишини билмайман. Аммо айтгандан кейин, эҳтимол, шундай учрашув ўтказса керак”, — деди Ушаков.
Путин яқинда Москвага келганидан бери Асад билан ҳали учрашмаганини, лекин “у билан гаплашишни режалаштираётганини” айтди.