Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путинни Сингапурда металл детектордан ўтишга мажбурлашди

A A A
Путинни Сингапурда металл детектордан ўтишга мажбурлашди

Сингапурдаги Сунтеc савдо-кўргазма марказида Россия президенти Владимир Путиндан металл детектордан ўтишни сўрашди, деб ёзади «Коммерсантъ». У ерга у Россия — ASEAN саммитида иштирок этиш учун борган эди.

Путин «одатдагидай» ўтиб кетмоқчи бўлган, аммо уни металл детекторга «қайта йўналтиришган».

«Бундай ҳолларда металл детектор ундан бошқа ҳар қандай киши учун қўйилади. Шунга қарамай, Владимир Путинни секингина детекторга йўналтиришди», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бундай вазият камдан кам юз беради, чунки одатда расмий тадбирларда давлат раҳбарлари ва вазирлар учун тафтиш бўлмаган алоҳида кириш эшиги очилади.

Қўшимча қилинишича, президент детектордан ўтганида у жиринглаб кетган.

Embedded video

Дмитрий Смирнов✔@dimsmirnov175

Конфуз дня: Сингапурцы оттесняют российскую делегацию во главе с Лавровым, чтобы освободить место для рукопожатия президентов России и Сингапура.
Маленькая страна, места мало

219

190 people are talking about this

Киритилди: 10:31 15.11.2018. Ўқилди: 1440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар