Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин замонамиз қаҳрамонлари кимлигини маълум қилди

A A A
Путин замонамиз қаҳрамонлари кимлигини маълум қилди

Россия президенти Владимир Путин “Шаҳар куни” муносабати билан ташкил этилган тантана пайтида коронавирус инфекциясига қарши курашаётган шифокорлар ва кўнгиллиларни замонамизнинг қаҳрамонлари деб атади.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Сиз барчангиз, ҳамкасбларингиз ва барча ёрдам бераётганлар, яна бир бор такрорлайман, замонамизнинг ҳақиқий қаҳрамонларидир", деди Россия раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, эпидемия даври максимал даражада фидойиликни, бошқа одамларни қутқариш учун ҳар куни соғлиғини ва ҳатто ҳаётини хавф остига қўйишга тайёрликни талаб қилмоқда.

Киритилди: 21:47 05.09.2020. Ўқилди: 3805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда