Россия махфий хизматлари Россия президенти Владимир Путинни Вагнер раҳбари Евгений Пригожиннинг исёни бошланишидан камида икки-уч кун олдин огоҳлантирган. Бу ҳақда Украина ва Европа разведкасидаги суҳбатдошларига таяниб, The Washington Post нашри хабар берди.
Нашр манбаларига кўра, ушбу маълумот олинганидан сўнг, стратегик объэктлар, жумладан, Кремл қўриқчилари сони кўпайтирилиб, кўпроқ қурол-яроғлар чиқарилган. Бироқ, бошқа ҳеч қандай чора кўрилмади, дейди WP суҳбатдошлари.
“Путин қўзғолонни йўқ қилиш ва ташкилотчиларни ҳибсга олиш тўғрисида қарор қабул қилишга вақт бўлган. У (қўзғолон) бошланганда, барча даражаларда фалаж пайдо бўлган ... Узоқ вақт давомида улар қандай муносабатда бўлишни билмас эди”, — деди Европа хавфсизлик хизматларидан бири вакили.
Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Ғарб разведкасининг бу баёнотларини "бемаънилик" деб атади.