Россия президенти Владимир Путин Янги йилни яқинлари даврасида кутиб олади. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, дея хабар беради РИА Новости .
Унинг айтишича, президент йилнинг охирги дақиқаларигача ишчи учрашувларни режалаштирган. 29 декабрь куни эса Россияга Беларусь президенти Александр Лукашенко келади.
Янги йил эса яқинлар даврасида ўтади , деди Песков.
Шунингдек, Песков Россия президенти Янги йил олдидан спорт тадбирларига боришини айтди, бироқ уларнинг айнан қайси тадбирлар эканлигига аниқлик киритмади.