Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп ўртасидаги учрашув шартлари ҳали бажарилмаган. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков маълум қилди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.
«Саммит учрашуви, қандай бўлмасин, чуқур тайёргарликни ва барча жиҳатларни синчиклаб кўриб чиқишни талаб қилади. Ҳозирча бу учрашувни ташкил этиш учун зарур бўлган на биринчи, на иккинчи шарт бажарилган», — деди Рябков.
Дипломатнинг таъкидлашича, Россия ва АҚШ расмийлари, хусусан, хавфсизлик масалалари бўйича мунтазам мулоқот олиб бормоқда.