Путиннинг асосий баёнотлари:
▪️Россия ва Хитой ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик барқарор ривожланмоқда.
▪️Россия ва Хитой ўртасидаги савдо айланмаси кетма-кет уч йил давомида 200 миллиард доллардан ошди.
▪️Энергетика соҳасидаги Москва-Пекин ҳамкорлигининг табиати ўзаро фойдали ва стратегикдир.
▪️Халқаро вазиятдан қатъи назар, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда ишонч мавжуд;
Си Цзинпиннинг асосий баёнотлари:
▪️Хитой-Россия муносабатлари янги босқичга қадам қўймоқда;
▪️Ғалаба кунини биргаликда нишонлаш икки мамлакатнинг Улуғ Ватан уруши натижаларини ва халқаро адолатни қўллаб-қувватлашга бўлган қатъиятини намойиш этади;
▪️ШҲТ саммити ва ҳукумат раҳбарлари учрашувининг Москвада муваффақиятли ўтказилиши кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлайди;
▪️Хитой ва Россия ўртасидаги савдо ҳамкорлик жадал ривожланмоқда ва янги соҳаларни қамраб олмоқда.
▪️Москва ва Пекин ушбу муносабатларни ривожлантириш учун янги, улкан режа ишлаб чиқиши керак.