Туркия президенти россиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатда икки томонлама муносабатлар ва Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, дея хабар беради Туркия раҳбари идораси.
“Суҳбат чоғида Россия-Туркия муносабатларини ривожлантириш масалалари, шунингдек, Украинадаги вазият кўриб чиқилди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Туркия раҳбари Украина муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш учун қўлидан келган барча ишни қилишга тайёрлигини тасдиқлаган.