Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Путин: «Уларни эзиб ташласанг ҳам, ачинмайсан!»

Путин: «Уларни эзиб ташласанг ҳам, ачинмайсан!»

 

 

Россия президенти Владимир Путин Интернет орқали болаларни ўз жонига қасд қилишга ундайдиган ҳолатни изоҳлади. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Россия раҳбари ўсмирларни ўз жонига қасд қилишга ундайдиган мурожаат муаллифларини ваҳший ва ҳашарот деб атаб, «уларни эзиб ташласанг ҳам, ачинмайсан», дейди.

«Интернетда ўтирганда ўзларини Рэмбодек тутишади: ҳар турли нарсаларни ўйлаб топиб йигит ёки қизни томдан сакрашга ундайди. Полиция кирган заҳоти эса иштонига солиб қўяди», — деди у.

Aввалроқ Давлат Думаси вице-спикери Ирина Яровая Тергов қўмитаси раҳбари Aлександр Бастрикинга TikTok ижтимоий тармоғи устидан шикоят билан мурожаат қилганди. У Тергов қўмитаси раҳбаридан ижтимоий тармоқдаги ўз жонига қасд қилишга ундовчиларга қарши чора кўришни сўраган.

 

Киритилди: 22:36 04.03.2021. Ўқилди: 10080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!