Бугун 11 октябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путин Туркманистонда Пезешкиaн билан учрашди

Путин Туркманистонда Пезешкиaн билан учрашди

Ушрашув давомида Россия Яқин Шарқдаги вазиятни ҳал қилишда Эронга ёрдам бериш учун барча чораларни кўришга тайёр, деди Путин ҳамкасбига. Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка келсак, у имзоланган келишув асосида муваффақиятли ривожланмоқда ва мустаҳкамланмоқда, деди у.

Россия Президенти баёнотларидаги асосий жиҳатлар:

- Эрон Яқин Шарқда авж олган можарога барҳам бериш йўлида жиддий саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда; Россия бундан хабардор.

- Россия ва Эрон ўртасидаги савдо айланмаси 2025 йилда 21 фоиздан кўпроққа ўсди ва бу тенденция жорий йилнинг дастлабки етти ойида ҳам давом этди.

- Москва ва Теҳрон ўртасидаги муносабатлар ижобий ривожланмоқда. Россия Президенти Мўжтабо Хоманаийга ўзининг самимий тилакларини етказишни сўради.

Давлат раҳбарлари шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва савдо соҳаларда иқтисодий ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти 9 октябрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилиши ва Каспий экологик саммитида иштирок этиш учун 8 октябрь куни Туркманистонга етиб келган эди. Тадбирлар Каспий денгиз соҳилидаги Аваза миллий сайёҳлик зонасида бўлиб ўтади.

Киритилди: 19:59 09.10.2026. Ўқилди: 836 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!