Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун жонкуяр ва самимий саъй-ҳаракатлар қилмоқда.
Бу ҳақда Путин 15 август куни Анкориджда ўтадиган Россия–АҚШ олий даражадаги учрашувга тайёргарлик масалалари бўйича йиғилишда маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, йиғилиш мақсади — Украина бўйича музокара жараёни, украин делегацияси билан икки томонлама форматдаги мулоқот, шунингдек, Россиянинг ҳозирги АҚШ маъмурияти билан қайси босқичда экани ҳақида маълумот беришдир.