Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин Тоғли Қорабоғдаги вазиятга изоҳ берди

A A A
Путин Тоғли Қорабоғдаги вазиятга изоҳ берди

Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғдаги вазиятга изоҳ берди.

"Қорабоғда содир бўлаётган воқеалар ҳақиқатан ҳам катта фожиа", – деди у ШҲТ саммити пайтида.

Путин қон тўкилишини тўхтатиш бўйича эришилган келишувларни катта мамнуният билан қайд этишини айтди.

"Умид қиламанки, яқинда қўйган барча қадамларимиз Озарбайжон ва Aрманистон халқлари фаровонлиги учун узоқ муддатли тинчликни ўрнатишга сабаб бўлади", – деди Россия раҳбари.

Aввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Тоғли Қорабоғдаги урушнинг тугаши Aрманистон ва Озарбайжоннинг ғалабаси эканлигини айтганди.

Киритилди: 15:39 10.11.2020. Ўқилди: 3907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда