Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин Тоғли Қорабоғ бўйича фармон имзолади

A A A
Путин Тоғли Қорабоғ бўйича фармон имзолади

Россия президенти Владимир Путин Тоғли Қорабоғда тинчликни сақлаш чоралари тўғрисида фармонни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий маълумотлар порталида эълон қилинди.

Фармонга кўра, Россия тинчликпарвар кучларининг Қорабоғдаги ротацияси йилига камида икки марта бўлиб ўтади.

"РФ Мудофаа вазирлиги тинчликпарвар контингентнинг шахсий таркибини йилига камида икки марта алмаштириши ва техник жиҳатдан зарур бўлганлиги сабабли ҳарбий ускуналарни алмаштириши керак", дейилади ҳужжатда.

Фармон имзоланган кунидан, 10 ноябрдан кучга киради.

Aввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров туркиялик кузатувчилар Тоғли Қорабоғга бормаслигини айтганди. Россия-Туркия кузатув маркази дронлар ёрдамида масофадан туриб ишлайди. Лавров туркиялик кузатувчиларнинг ҳаракатчанлиги чегаралари Қорабоғга яқин бўлмаган Озарбайжон ҳудудидаги кузатув марказининг периметри билан чекланишини таъкидлади.

Киритилди: 16:24 12.11.2020. Ўқилди: 4087 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда