Американинг NBC News телеканали Россия президенти Владимир Путиннинг сўнгги уч йилда Америка оммавий ахборот воситаларига берган биринчи интервьюсини эълон қилади. Бу ҳақда канал сайтида хабар берилган.
Қайд этилишича, Москвада ёзиб олинган эксклюзив интервьюнинг тўлиқ версияси 14 июнь куни Путин ва АҚШ Президенти Жо Байденнинг 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувидан бир неча кун олдин намойиш этилади.
Суҳбат турли мавзуларда бўлади. Лондонда жойлашган NBC News халқаро катта мухбирлари Кейр Симмонс Россия раҳбари билан суҳбатлашади.