Россия президенти Владимир Путин вафот этган Япония собиқ бош вазири Синдзо Абэ билан видолашув маросимига бормайди. Япониялик сиёсатчининг дафн маросимида Россия вакилларининг иштироки масаласи протокол қоидаларига боғлиқ бўлади.
Бу ҳақда “РИА Новости”га Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Путин - йўқ (кетмайди). Қолганлари протоколга боғлиқ ”, - деди у.
Синдзо Абэ билан видолашув маросими 11 июль куни Токио марказидаги буддист Жожожи ибодатхонасида бўлиб ўтади.
8-июл куни Синдзо Абэ Нара шаҳрида сайловолди ташвиқоти чоғида нутқ сўзлаётганда суиқасд уюштирилгани сабабли шифохонада вафот этди .