Россия президенти Владимир Путин Саудия Aрабистони қироли Салмон бин Aбдел Aзиз Aл Сауд билан телефон орқали суҳбат ўтказди. Раҳбарлар шу йилнинг ноябрь ойида G20 йиғилишига тайёргарликни муҳокама қилдилар, деб хабар берди Кремл матбуот хизмати.
Таъкидланишича, суҳбат Саудия томонининг ташаббуси билан амалга оширилган.
"Саудия Aрабистонининг G20-га раислиги муносабати билан ушбу ассоциация давлатлари ва ҳукуматлари раҳбарларининг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган учрашувига тайёргарлик кўриш масалалари кўриб чиқилди", дейилади хабарда.
Бундан ташқари, ҳар иккала томон ОПЕК + форматидаги келишувларнинг амалга оширилишидан мамнунлигини билдирди, қатъий мувофиқлаштириш тўғрисида келишиб олинди.
"Шунингдек, улар коронавирус пандемиясининг жаҳон иқтисодиёти ва молия учун салбий оқибатларини бартараф этиш бўйича жамоавий саъй-ҳаракатларни, шу жумладан Россия президенти томонидан март ойида бўлиб ўтган G20 навбатдан ташқари саммитида дори-дармон, озиқ-овқат, асбоб-ускуналар ва технологияларни ўзаро етказиб бериш учун "яшил йўлаклар" яратиш ташаббусини муҳокама қилдилар. Инфекциянинг олдини олиш учун Россияда ишлаб чиқилган вакцинани биргаликда ишлаб чиқариш истиқболларига эътибор қаратишга келишиб олинди", деб хабар беради матбуот хизмати.