Россия президенти Владимир Путин мамлакатнинг ЮНЕСКОдаги доимий вакилини алмаштирди, бу лавозимни Александр Кузнецов ўрнига Ринат Аляутдинов эгаллайди.
“Ринат Жафярович Аляутдинов Франция Республикасининг Париж шаҳридаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) ҳузуридаги Россия Федерациясининг доимий вакили этиб тайинлансин”, — дейилади Россия давлат раҳбари фармонида.