Владимир Путин "Валдай" мунозаралар клуби йиғилишида иштирок этди, президент видеоалоқа орқали чиқиш қилди. Жорий йил мавзуси — "Пандемия сабоқлари ва янги кун тартиби: жаҳон инқирозини қандай қилиб дунё учун имкониятга айлантириш мумкин".
Давлат раҳбарининг муҳим баёнотлари - РИА Новости материалида.
Ўз чиқишида Путин айрим давлатлардаги Россиянинг ҳолдан тойишига умид қилинаётгани бўйича фикр билдирди.
"Давлатимизни мустаҳкамлаб, дунёда ва бошқа давлатларда нималар рўй бераётганини кўриб, Россиянинг секин-аста сўнишини кутаётганларга шуни айтмоқчиман: бизни бу ҳолатда бир нарса ташвишга солмоқда: дафн маросимингизда шамоллаб қолмасак гўргайди".
Президент Россия ўзининг ақлий, ҳудудий, иқтисодий ва ҳарбий имкониятлари ва салоҳиятини адекват баҳолашини таъкидлаб ўтди.
COVID-19 ҳақида гапирар экан, Путин коронавирус чекинмаганини, дунё барча соҳаларда "тектоник силжишлар" бўсағасида турганини айтди.