Россия президенти Владимир Путин энергетика инфратузилмасига қилинган зарбалардан сўнг ички бозорда ёқилғи тақчиллиги жуда муҳим эмаслигини айтди.
Путин бу ҳақда журналист Павел Зарубинга берган интервьюсида айтди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, вазиятни барқарорлаштириш учун нефтни қайта ишлаш заводларида таъмирлаш ишларини тезлаштириш, нефть маҳсулотлари импортини кўпайтириш, энергетика инфратузилмаси объектларини ҳимоя қилишни кучайтириш ва замонавий ҳаво мудофааси тизимларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарур.
Путин шунингдек, Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича бир нечта соҳаларда алоқалар давом этаётганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, музокаралар жараёни доирасида янги таклифлар пайдо бўлган.