“Украина инқирози ҳудудий можаро эмас. Россия айрим ҳудудларни босиб олишдан манфаатдор эмас».
Россия бюроси маълумотларига кўра, бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин «Валдай» халқаро мунозара клубининг 20 йиллик йиғилиши доирасида бўлиб ўтган ялпи мажлисда айтиб ўтган.
Россия раҳбарининг қайд этишича, ҳар бир киши ўзини хавфсиз ҳис қилганда мустаҳкам тинчлик ўрнатилади.
Путиннинг сўзларига кўра, Ғарбдаги контрагентлар барча қоидаларни бузган.
«Ғарб элитасининг маълум бир қисми доимо душманга муҳтож - дунё биз ва улар ўртасидаги қарама-қаршиликка тортилади», деди Путин.