Россия Фаластиндаги гуманитар фалокатни алам ва хавотир билан кузатмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Россия Федерацияси раҳбари Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашувда шундай деди: "Албатта, биз Фаластинда юз берган гуманитар фалокатни катта алам ва хавотир билан кузатмоқдамиз. Ўз навбатида, биз Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қиламиз".
Путиннинг сўзларига кўра, Россия ўз навбатида Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун ҳамма нарсани қилмоқда: "Биласизми, биз ҳар хил турдаги 700 тоннага яқин юк жўнатдик, биз фаластинликлар ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш учун барча имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдамиз. Биз, биринчи навбатда, тинч аҳоли ўртасидаги йўқотишлардан хавотирдамиз. БМТ маълумотларига кўра, бу аллақачон 40 минг киши, асосан аёллар ва болалар" - дея қўшимча қилди Путин.