Бугун 19 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Путин расмий ташриф билан Мўғулистонга келди

Путин расмий ташриф билан Мўғулистонга келди

Россия президенти Владимир Путин расмий ташриф билан Мўғулистонга келди.

Россия етакчисининг самолёти Улан-Батор аэропортига қўнди.

Россия президентининг ташрифи икки кун давом этади. Эртаси куни – 3 сентябрда икки томонлама учрашувлар, жумладан, Мўғулистон раҳбари Ухнаагийн Хурэлсух билан, шунингдек, қатор ҳужжатлар имзоланиши ва Совет Иттифоқи маршали Георгий Жуков ҳайкали пойига гул қўйиш режалаштирилган.

Аввалроқ, икки давлат раҳбарлари минтақавий муаммолар, саноат, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишлари ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 21:05 02.09.2024. Ўқилди: 1081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!