Россия президенти Владимир Путин Қозоғистоннинг Актау шаҳри яқинида Озарбайжон ҳаво йўллари самолётининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
Путин бу ҳақда Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲнинг норасмий саммити йиғилиши очилишида маълум қилган.
"МДҲнинг барча давлат раҳбарлари номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва жабрланганларнинг барчасига ҳамдардлик билдирмоқчиман", — деди Россия президенти.
Унинг қайд этишича, Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев билан келишилган ҳолда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги самолёти Ақтауга учган.
"Биз жабрланганларнинг тезроқ тузалиб кетишига умид қиламиз ва ишончим комилки, биз ушбу фожиа билан боғлиқ барча масалалар бўйича авиация хизматларимиз ишини мувофиқлаштирамиз".