Кеча Россия президенти Владимир Путин йиллик матбуот анжуманида Қозоғистон ҳудудида рус тили фаол ривожланаётганини айтди.
"Бизда жуда чуқур гуманитар алоқалар мавжуд. Мен Қозоғистон раҳбариятидан рус тилини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун жуда миннатдорман. Қозоғистон тўлиқ маънода русийзабон давлат", деди у.
Путин, шунингдек, Қозоғистон билан Байқўнғир космодромида ҳамкорликни давом эттиришга умид қилишини таъкидлади.