Россия президенти Владимир Путинга Пермдаги отишма ҳақида хабар берилди, у ҳалок бўлганларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик билдирди, деди давлат раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков.
Унинг қўшимча қилишича, президент бош вазир Михаил Мишустинга соғлиқни сақлаш ва олий таълим вазирлари Михаил Мурашко ва Валерий Фалковни қурбонларга ёрдам бериш учун Пермга юборишни топширган.
Aввалроқ, ҳукумат бошлиғи вазирларга зудлик билан Пермга учишни буюрганди. Воқеа жойига Перм ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин ҳам борган.
Россия бош прокурори Игор Краснов ўз ўринбосари Николай Шишкинни барча ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш учун юборди, деб хабар беради назорат агентлиги матбуот хизмати.