Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Путин Пашинян билан телефон орқали Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Путин Пашинян билан телефон орқали Қорабоғ атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Арманистон томонининг ташаббуси билан Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Россия давлат раҳбари матбуот хизмати.

“Тоғли Қорабоғ атрофидаги вазиятнинг ривожланиши, шунингдек, Арманистон-Озарбайжон чегарасида хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.

“Шу нуқтаи назардан, Россия, Арманистон ва Озарбайжон раҳбарлари ўртасидаги 2020 йил 9 ноябрь, 11 январь ва 2021 йил 26 ноябрдаги келишувларнинг барча бандларини амалга ошириш муҳимлиги тасдиқланди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Аввалроқ, 3 август куни Озарбайжон Қуролли кучлари томонидан ўққа тутилиши натижасида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг икки нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлгани, 19 нафари яралангани хабар қилинганди.

Киритилди: 11:19 09.08.2022. Ўқилди: 1652 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!