Путин ноябрда Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган G20 саммитида шахсан иштирок этишни режалаштирмаяпти, деди Кремл матбуот котиби.
Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Россия аввалги келишувга мувофиқ тадбирда муносиб даражада вакиллик қилади. У, шунингдек, Россия делегациясига ким раҳбарлик қилиши кейинчалик эълон қилинишини билдирди.
Жанубий Африка Республикаси (ЖАР) Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган Гаагадаги Халқаро жиноий суднинг таъсис ҳужжати бўлган Рим статутини ратификация қилган. Россия президенти ЖАР расмийлари унинг хавфсизлигини кафолатлашдан бош тортгани учун 2023 йилда BRIСS саммити учун ушбу давлатга ташрифини бекор қилганди.
Жанубий Африка Республикаси президенти матбуот котиби Винсент Магвеньянинг таъкидлашича, Йоханнесбургдаги BRIСS саммитидан сўнг ҳуқуқий ҳолат ўзгармаган. У Халқаро жиноий суд қарорига таъсир ўтказиш имконияти йўқлигини қайд этган.