Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Путин миллиардер Фаттоҳ Шодиевни орден билан тақдирлади

Путин миллиардер Фаттоҳ Шодиевни орден билан тақдирлади

Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғига биноан Жиззах вилоятида туғилган, ҳозирда Қозоғистон фуқароси миллиардер Фаттоҳ Шодиев “Дўстлик” ордени билан тақдирланди. Бу ҳақда Шодиевнинг ўзи аъзоси бўлган МГИМО Васийлик кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Орден маданият ва санъат соҳасидаги қилган хизматлари, кўп йиллик самарали фаолияти учун берилди.

“Фаттоҳ Қаюмовични ушбу юксак мукофот билан чин юракдан табриклаймиз! Бизнесда омад ва янги зафарлар тилаймиз”, - дейилади хабарда.

Фаттоҳ Шодиев ERG (Eurasia Group) ҳамда IMR (International Mineral Resources) ширкатлари ҳаммуассиси, Халқаро Шодиев жамғармаси асосчиси, МГИМО Васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади.

Киритилди: 17:43 08.01.2020. Ўқилди: 3997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!