"Украинада фожиали воқеалар содир бўлмоқда, МДҲнинг бошқа давлатлари ўртасида ҳам можаролар юз бермоқда. Бу уларни ҳал қилиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни талаб қилади", — деди Путин Санкт-Петербургда МДҲнинг норасмий саммити очилишида сўзлаган нутқида.
Шу билан бирга, МДҲ давлатлари ўртасидаги муносабатлар шериклик руҳида ривожланиб бораётганини таъкидлади.