Бугун 20 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Путин КХДР билан янги келишувни ютуқ ҳужжати деб атади

Путин КХДР билан янги келишувни ютуқ ҳужжати деб атади

“ТАСС” хабар беришича, Россия Президенти Владимир Путин Россия Федерацияси ва КХДР ўртасида имзоланган кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги битимни мамлакатларнинг ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш имконини берувчи ҳужжат деб атади.

Путин ва КХДР раиси Ким Чен Ин кенг қамровли стратегик шериклик ҳамда тиббиёт соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни, таълим ва фан ҳамда икки давлат чегарасида Туманная дарёси орқали автомобиль кўприги қуриш бўйича келишувни имзолади.

“ТАСС” РФ етакчисининг Пхеньяндаги музокаралар якуни бўйича қабул қилинган асосий баёнотларни таҳлил қилди.

Ҳар томонлама стратегик шериклик

Айни йўналишдаги битим икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни “янги босқичга” кўтариш ва шу билан тўхтаб қолмаслик имконини беради. Ҳужжатда “узоқ муддатга Россия – Корея алоқаларини чуқурлаштириш бўйича кенг кўламли вазифа ва йўриқнома” белгиланган. Бу сиёсий, савдо ва сармоявий, маданий-гуманитар соҳалар, шунингдек, хавфсизлик соҳасига тааллуқли. Шартнома, жумладан, “иштирокчилардан бирига тажовуз содир бўлган тақдирда ўзаро ёрдам кўрсатиш”ни ҳам назарда тутади.

Ҳамкорликни ривожлантириш

Россия имзоланган келишув муносабати билан Корея Халқ Демократик Республикаси билан ҳарбий-техникавий ҳамкорлик “ривожлантирилишини истисно этмайди”.

Мамлакатлар таълим соҳасидаги муносабатни ҳам кенгайтирмоқда. Ҳозир КХДРнинг 130 фуқароси Россияда таҳсил олмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ва маданий-гуманитар алоқа изчиллик касб этган. Путин “Ўртоқ Ким Чен Иннинг шахсий ҳомийлигида КХДРда Мариинский театри Приморье саҳнаси балет труппаси гастроли муваффақиятли ўтди”, дея таъкидлади.

Томонлар туризм соҳасида ҳам ишни яхши йўлга қўйган. “Ёзги мавсум учун Кореянинг денгиз бўйидаги курортларида дам олишга қаратилган сайёҳлик гуруҳлари тузилмоқда”. Шунингдек, Кореянинг “Сондоун” болалар лагерида махсус ҳарбий амалиётда ҳалок бўлган иштирокчилар фарзандлари учун байрам ташкил қилинди.

– Биз бу самимий ғамхўрлик ва дўстлик ишорасини юксак қадрлаймиз, – дея қўшимча қилди РФ етакчиси. – Мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш кўрсаткичида ўсиш кузатилаётган эса-да, натижа ҳамон камтарона: 2023 йил савдо айланмаси тўққиз баробар ошди, жорий йил дастлабки беш ойида ўсиш 54 фоизни ташкил этди.

Халқаро хавфсизлик

Музокарада хавфсизлик масаласи ва халқаро кун тартибига алоҳида эътибор қаратилди. Россия ва КХДР “халқаро ҳуқуқ ва маданий ва цивилизация хилма-хиллигига асосланиши керак бўлган адолатли ва демократик, кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш ғоясини изчил ҳимоя қилиши” таъкидланди.

Москва ва Пхеньяннинг ҳарбий-сиёсий зиддиятлар кучайиши асл сабаблари хусусидаги қараши бир-бирига мос.

Москва “халқаро вазият ёмонлашувида Корея Халқ Демократик Республикасини айблашга уриниш”ни рад этади. Пхеньян ўз мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, миллий хавфсизликни таъминлаш ва суверенитетни ҳимоя қилиш учун “оқилона чора кўриш” ҳуқуқига эга.

Пхеньянда бўлиб ўтган музокаралар “Россия ва КХДР ўртасидаги дўстлик ва шерикликни янада ривожлантириш, бутун минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши” эътироф этилди.

Мустақил сиёсат

Россия ва КХДР “мустақил ташқи сиёсат юритади, шантаж ва диктатура тилини қабул қилмайди”. КХДРнинг Украинани тартибга солиш мавзусидаги объектив ва мувозанатли позицияси, инқирознинг асл сабабларини тушуниш Корея раҳбарияти эгаллаган “ҳақиқий мустақил, суверен курснинг яна бир аниқ тасдиғи”.

Ғарб санкциясига қарши

Москва ва Пхеньян “ғарб сиёсат, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда ўз гегемонлигини сақлаб қолиш учун восита сифатида фойдаланишга одатланган санкцияни бўғиш амалиётига қарши туришда” давом этади.

Бинобарин, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ҳам Қўшма Штатлар томонидан “КХДРга нисбатан жорий этилган санкция тартиби қайта кўриб чиқилиши керак”лигини айтган.

Киритилди: 07:34 21.06.2024. Ўқилди: 1105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!