Бугун 23 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Путин коронавиусдан қўрқиб бункерда ўтирибдими?

A A A
Путин коронавиусдан қўрқиб бункерда ўтирибдими?

Россия президенти Владимир Путин ҳозирда Ново-Огарёводаги қароргоҳда яшайди ва ишлайди, президент ҳузурига коронавирус учун текширувсиз кириш мумкин эмас, деди президент матбуот котиби Дмитрий Песков.

У президент гўё бирон жойга "яширинган", хусусан "бирон бир бункерда" эканлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди. "Ҳар доим жуда кўп миш-мишлар тарқалади ва кўпинча улар ҳақиқатдан узоқ бўлади", деди Песков душанба куни нашр этилган "Аргументы и факты" нашрига берган интервюсида.

Песков барча санитария меъёрлари президент томонидан риоя қилинаётганини таъкидлади. "Гарчи тўлиқ истисно қилинмаса ҳам юзма-юз мулоқотларни президент ҳақиқатан ҳам камайтирди. У масофани сақлашга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, тегишли текширувсиз президент билан учрашиш мумкин эмас", – деди матбуот котиби.

Киритилди: 08:00 28.04.2020. Ўқилди: 4005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда