Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россияда коронавирус билан боғлиқ вазият янада мураккаблашмоқда, дунёда эса бу жараён анча жиддий тус олган.
"Мамлакатимиздаги вазият тобора мураккаблашмоқда. Аммо дунёда вазият анча таҳликали ҳолатга кирган - 850 минг киши аллақачон коронавирусга чалинган. Менинг билишимча, сўнгги маълумотларга кўра, Россия Федерациясида 2777 та касаллик ҳолати аниқланган", деди у масофадан туриб амалга оширилган Вазирлар Маҳкамаси билан учрашув чоғида, дея маълум қилди “Россия 24" телеканали.