Россия президенти Владимир Путин бегоналарга ёрдам бериш ҳаётининг асл мазмуни эканлигини айтди.
Унинг таъкидлашича, кўнгиллилик "ҳаётда жуда талаб қилинадиган" муҳим масала. Путин бунинг натижасида ёшлар ўзини англаш имкониятига эга бўлишини таъкидлади ва кўнгиллиларнинг фалсафий аҳамиятини келтирди.
"Умуман олганда, ҳаётнинг мазмуни шунда – сиз ҳатто танимайдиган, аммо қўллаб-қувватлашингизга муҳтож бўлган одамларга ҳам ёрдам берганингизда бундан мамнун бўласиз", – деди президент.
Владимир Путин таклифларни тинглашдан, ташаббусларни ва кўнгиллиларга берилган вазифаларни ҳал қилиш йўлларини кўриб чиқишдан хурсанд бўлишини қўшимча қилди. Шунингдек, у кўнгиллилар режалаштирган нарсалар амалга ошишини тилаб қолди.