Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Путин ҳамда Эрдўған телефон орқали мулоқот қилди

A A A
Путин ҳамда Эрдўған телефон орқали мулоқот қилди

Россия президенти Владимир Путин ва Туркия етакчиси Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилди.

Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суҳбат чоғида Туркия президенти СССР собиқ президенти Михаил Горбачёвнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди.

“Савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, жумладан, энергетика соҳасида қўшма стратегик лойиҳаларни илгари суриш нияти тасдиқланди. Украинадаги вазиятга ҳам тўхталиб ўтилди. Ражаб Тоййиб Эрдўған Россиянинг Запорожье АЭСга МАГАТЭ миссиясини ташкил этишдаги конструктив ролини қайд этди. Туркия президенти воситачилигида 22 июль куни Истанбулда тузилган “ғалла бўйича келишув”ни амалга ошириш масаласи кўриб чиқилди.

Аввалроқ Кремль Туркиянинг Қрим бўйича позицияси Москва ва Анқара ўртасидаги ҳамкорликка халақит бермаслигини айтган эди.

Киритилди: 14:35 03.09.2022. Ўқилди: 2528 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар